1-son texnikum1-son texnikum
Диққатни ривожлантириш — муваффақият сари қадам!
Tadbir

Диққатни ривожлантириш — муваффақият сари қадам!

Шўрчи тумани 1-сон техникуми психологи Нозима Чориева томонидан 1-курс талабалари иштирокида “Диққатни ривожлантирувчи машқлар” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Тренинг давомида талабаларнинг диққатни жамлаш, тезкор фикрлаш, хотира ва кузатувчанлик қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган қизиқарли психологик машқлар ташкил этилди.

Талабалар машғулотларда фаол иштирок этиб, берилган топшириқларни катта қизиқиш билан бажардилар.

Диққатни ривожлантириш — муваффақият сари қадам! — rasm 2
Диққатни ривожлантириш — муваффақият сари қадам! — rasm 3