
МИЛЛИЙ МАДҲИЯ — МИЛЛИЙ ҒУРУР
Бугун Шўрчи тумани 1-сон техникумида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва миллий рамзларимизга бўлган юксак ҳурмат туйғусини янада кучайтириш мақсадида “Миллий мадҳия — миллий ғурур” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда “Адолат” СДП Шўрчи туман Кенгаши раиси У. Шерханов сўзга чиқиб, ёшларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Шунингдек, техникум раҳбари Ғулом Авазов сўзга чиқиб, Мадҳиямизнинг—миллий ўзлигимизни ифодалашдаги ўрни ҳамда давлат рамзларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш муҳимлиги ҳақида айтиб ўтди.
Тадбир кўтаринки руҳда ўтиб, Ватанга муҳаббат, миллий ғурур ва юртга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.


